“Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2024–2025 йилларда республикада ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календар режаси тасдиқланди.
2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта октябр ойида бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўртасида республика танлови ўтказилади.
2024 йил 1 апрелдан:
- “Маданият тўлқинлари” медиа-лойиҳаси амалга оширилади. Медиа лойиҳа доирасида танлов ўтказиладиган йўналишлар ва уларнинг концепцияси белгилаб берилиб, жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади;
- “Хон қабули” театрлаштирилган тарихий тантанали расмий қабул маросими намуна сифатида Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасида ташкил этилади;
- аҳоли орасида, айниқса, ижтимоий тармоқларда машҳур маҳаллий ва хорижий шахслар иштирокида “Юлдуз билан саёҳат” лойиҳаси амалга оширилади;
- тегишли манзилларда “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади.
Бунда:
- тегишли кўчаларда чолғу асбоблари, рассомчилик ва ҳунармандчилик савдо расталари ташкил этилади;
- ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.
Миллий маданиятни хорижда фаол тарғиб этувчи чет эл фуқаролари, жумладан ватандошлар фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбек маданияти элчиси” мақомини бериш тизими жорий этилади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади