
Уни танқидни кўтара олмайдиган, жаҳли тез, ўзига бино қўйган санъаткор дейишади. Бу гапларда қанчалик ҳақиқат бор? Унинг ҳаёт, дўстлик, умр ҳақида куйлаётган қўшиқлари ўз руҳиятига қанчалар яқин? Ёки тили бошқаю, дили бошқа деганларидек, у учун санъат бошқа, ҳаёт бошқами? Умуман олганда, бугун сизга тақдим этаётган лойиҳамиз нафақат Сардор Раҳимхон ҳақида маълумотлар беради, балки хонанданинг ички дунёсини ҳам очиб беришга қаратилади.
Шоу-психолог
1. Пулни қайси чўнтакда сақлайсиз?
А) Ҳамёнда
Б) Шимнинг орқа чўнтагида
С) Ички чўнтакда
Д) Бу нарсага эътибор қилмайман
Санъаткорнинг бу жавоби унинг эҳтиёткор ва ўз ишининг устаси эканлигига ишорадир. Пулини ички чўнтакда сақлайдиган кишилар одатда, қарз муносабатларини унчалик ҳам хушлашмайди. Улардан яхшигина тадбиркор чиқиши мумкин. Хонанда ҳам истаса яхшигина пул жамғара олади.
2. Жаҳлингиз чиққанда нима қиласиз?
А) Ёлғиз қолишга ҳаракат қиламан.
Б) Сайр қиламан.
С) Муаммони кимгадир айтаман.
Д) Дўстлар билан учрашиш.
Санъаткорнинг жавоби унинг одамларга унчалик ишониб кетавермаслигига ишорадир. У дардини дастурхон қиладиганлардан эмас. Сир сақлашни афзал билади. Шу билан бирга, муаммоларини бошқаларга асло юклаб қўймайди, ўз ташвишларини ўзи ҳал қилади.
3. Ҳаммаси тақдирдан…
А) Ожизларнинг ўзини оқлаши.
Б) Инсон тақдирини ўзи яратади.
С) Ҳар ким пешонасида борини кўради.
Д) Бошга тушганни кўз кўради.
Уни таслим қилиш осон эмас, хонанда ўз йўлида қатъий тура оладиганлардан. Олға интилишни хуш кўради. У кишиларнинг бошига тушган кўнгилсизлик ва омадсизликлар уларнинг дангасалиги ва ишнинг кўзини билмаслиги оқибати, дея ҳисоблайдиган инсонлар тоифасидан.
4. “Ҳамма нарса ёки ҳеч нарса”. Бунга муносабатингиз?
А) Ҳа, шундай.
Б) Ўйлаб иш кўриш керак.
С) Насибада борини еймиз.
Д) Йўқ, бундай эмас.
У таваккал қилишдан чўчийди, етти ўлчаб, бир кесишни афзал билади. Қарор қабул қилишга қийналади. Шошилиб фикр юритишни энг катта хато деб билади.
5. Ҳар қандай соҳада ҳамкорликка шай одаммисиз?
А) Ҳа, мени бу нарса илҳомлантиради.
Б) Ҳар доим ҳам эмас.
С) Йўқ, менга халал бермасликларини маъқул кўраман.
Д) Ўзим уддалай оладиган бўлсам, ҳамкорликни қабул қилмасликни маъқул кўраман.
Хонанда одамлар билан муносабатга киришишни яхши кўради. Аммо баъзи ҳолларда ёлғиз иш бошлашни истамайди. Манфаатли таклифлардан осонликча воз кечмайди. Одамлар билан доимий бирга бўлиш, фикр алмашиш унга завқ бағишлайди.
Фарида Исломова ва Зуҳра Рўзиева тайёрлади
У ҳақида одамлар нима дейди?
Санобар Алиева: Унинг фақатгина “Танҳогинам” қўшиғини тинглайман, холос.
Элдорбек Юнусов: У ҳақида танқидни кўтара олмайдиган инсон деб эшитганман.
Сурайё Одилова: Мен унинг ашаддий мухлисиман. Илк ижросидан то шу кунгача бўлган ҳамма қўшиқларини севиб тинглайман.
Маъмура Шокирова: Унинг “Пари” ва “Ишонмасман” қўшиқлари бўлмаганда, бу даражада машҳур бўла олмасди.
Эркин Сафоев: Унинг аввалги қўшиқлари кўп бўлса ҳам, ҳозир яратаётган тароналарига арзимайди. Охирги қўшиқларида қандайдир фалсафа бор.
Асила Шуҳратова: У кўринишидан санъаткор эмас, бошқа бир касб эгаси, хусусан, юрист ва дипломат кишини ёдга солади. Унинг ташқи кўринишидан мулоҳазакорлик сезилиб туради.
ФАРИДА тайёрлади
Манба: Diydoraziz.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар