18:50 / 02.01.2024
76

Ўзбекистонда маданий тадбирларнинг янги лойиҳалари тасдиқланди

Ўзбекистонда маданий тадбирларнинг янги лойиҳалари тасдиқланди
Президентнинг «Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга ва туристларга маданий хизматлар кўрсатиш даражасини ошириш, истеъдодли ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ҳамда соҳага хусусий секторни кенг жалб этиш мақсадида 2024–2025 йилларда республикада ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календар режаси тасдиқланди.

У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • 2024–2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида театр, цирк ва концерт-томоша ташкилотлари жамоаларининг гастрол сафарлари ҳамда ҳудудларнинг маданият кунларини ўтказиш режалари;
  • 2024–2025 йилларда Маданият вазирлиги томонидан «Маданият карвони» шаклида ҳудудларда концерт-томоша тадбирларини ўтказиш режаси.
     
    2024 йил 1 апрелдан бошлаб «Маданият тўлқинлари» медиа лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Танлов доирасида жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда маданий тадбирларнинг янги лойиҳалари тасдиқланди