Фото: Мавинк
Актриса Натали Портман Vanity Fair нашри билан суҳбатда Голливуд кино саноатида қандай ўзгаришлар содир бўлаётгани ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди:
"Авваллари кино саноати маданий хордиқ чиқаришнинг асосий тури ҳисобланар эди. Энди эса киноиндустрия маҳоратингиз ва ўзига хослигингизни намоён этиш мумкин бўлган юқори ихтисослашган сегментга айланиб бормоқда. Агар сиз фарзандларим тенги болалардан кино юлдузлари ҳақида сўрасангиз, улар фақат YouTube юлдузлари ва блогерлардан бошқасини деярли танимайди", — дейди 12 ёшли Алеф ва 7 ёшли Амалияни тарбиялаётган Портман.
Шу билан бирга, “Леон” ва “Вендетта инқилоби” фильмларининг юлдузи бундай ўзгаришларнинг ижобий томонлари ҳам бор эканини таъкидлади:
"Фильм санъати машҳур бўлмай қолганида ўзига хос эркинлик бор. Сиз ушбу соҳага чинакамига қизиқасиз. Бу кўпроқ иштиёққа боғлиқ бўлиб, тижорий мақсадлардан устунроқ туради".
Актриса Натали Портман иштирокидаги сўнгги роли Netflix’нинг “Май, декабрь” фильмидир. Ушбу драма режиссёр Тодд Ҳайнес томонидан суратга олинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди