Савдо-саноат палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» Уюшмаси ва Туризм қўмитасининг жаҳон бозорида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари нуфузини ошириш мақсадида «Марғилон бренди»ни яратиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Ўзбек миллий урф-одати, тарихий анъаналарини, Фарғона водийсининг ҳунармандчилик маҳсулотларини кенг тарғиб қилишга қаратилган «Марғилон бренди»ни ишлаб чиқиш бўйича манфаатдор ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ, 2024 – 2025 йилларга мўлжалланган кўргазма, фестивал ярмаркаларда «Марғилон бренди»ни тарғиб қилувчи тадбирлар рўйхати тасдиқланади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ишчи гуруҳ вакиллари билан биргаликда чуқур таҳлилий маълумотлар асосида «Марғилон бренди» лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади.
«Марғилон бренди»ни яратишда қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланади:
- «Марғилон бренди»ни ишлаб чиқишда ўзбек халқининг бой тарихи, миллий ҳунармандчилик анъаналари билан уйғун ҳолда акс этиши ҳамда Фарғона водийси ташриф қоғозларидан бўлган атлас ва адрас, дўппичилик каби ҳунармандчилик маҳсулотлари белгиларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш;
- ҳунармандчилик субъектларининг «Марғилон бренди» остида маҳсулотлар ишлаб чиқариши ҳамда ушбу маҳсулотларни туризм реестрига кирган ҳунармандчилик объектлари ва туризм йўналишидаги савдо шохобчаларида реализация қилишига кўмаклашиш;
- 2024–2025 йилларда хорижий давлатларда ўтказилиши режалаштирилган кўргазма-ярмарка ва фестивалларда «Марғилон бренди» остида маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳунармандларнинг кенг иштирокини таъминлаш.
Фарғона вилояти ҳокимлиги «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳар икки йилда Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида «Атлас байрами» анъанавий тўқимачилик фестивали ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар