Фото: Instagram: /@ravshankomilov_
Хонанда Равшан Комилов YouTube’даги “Chotki TV” каналига берган интервьюсида “Х-фактор” кўрсатувига таклиф этилиши ва у билан боғлиқ баҳсларга муносабатини билдирди.
— “Х-фактор”ни Ўзбекистонда илк марта ташкил этиб, у ўтказилган 47-давлат сифатида рўйхатга олинди. Яъни биздан аввал у дунёнинг 47 та давлатида ўтказилган ва юқори натижаларга эришган. Ҳакамлар ҳайъатини танлаш бизнинг ихтиёримизда бўлмаган. Яъни келишувга кўра, бир қанча ўзбекистонлик ижодкорлар рўйхати берилган ва кимлар ҳайъат аъзоси бўлишини танлаб беришган. Англиядан ташриф буюрган кўрсатув муаллифлари биз билан суҳбатда бўлиб, шартномаларга қўл қўйдирди. Кўрсатув кенг масштабда суратга олингани учун гастрол ва тўй-ҳашамларни бир четга суриб, сёмкаларга жиддий қараш кераклигини тайинлашди, — дейди Равшан Комилов.
Кўрсатувга Маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ҳам муносабат билдирганидан сўнг муҳокамалар жиддий тус олди. Улар ўртасидаги келишмовчиликда кимни ҳақли деб ҳисоблайсиз?
Фото: Instagram: /@ravshankomilov_
— Баҳодир Аҳмедов ҳам ўз фикрини ўзбекона қилиб тушунтириб беришга ҳаракат қилди. Лекин кўрсатувда иштирок этаётганларнинг ҳеч бири вокал бўйича таҳсил олмаган, оддий шофёр ёки пайвандчи ҳам бўлиши мумкин. 16 ёшдан бошлаб, то чегараланмаган ёшгача бўлган инсонлар унда иштирок этиб, имкониятини синайди. Кўрсатувнинг илк сонларида мусиқадан умуман хабари йўқ ва овоз имкониятлари ҳам етарли бўлмаган иштирокчилар қатнашди.
Масалан, Муҳриддин Холиқовнинг қўшиғини айтиб чиққан қиз кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Балки Баҳодир Аҳмедов шуларни ҳисобга олиб ўз муносабатини билдиргандир. Маданият вазирлиги шоу бўладими ёки қўшиқ бўлади ўз фикрини билдиришга, танқид қилишга ҳақли. Бу муносабатдан сўнг Иброҳим Аҳмедов ҳам чиқиб, кўрсатувнинг қонун-қоидаларини тушунтириб ўтди. Иброҳим ҳам илмли бола, менимча бир-иккита гаплар унинг шахсиятига тегиб кетди, — дейди Равшан Комилов.
Равшан Комилов “Х-фактор” кўрсатувида ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлиб ишлагани учун ҳеч қандай ҳақ олмагани ва ундан нималарни ўргангани ҳақида гапирди.
Фото: Instagram: /@ravshankomilov_
— Шу кунгача кўрсатувдан бир тийин ҳам ҳақ олганим йўқ. Бир гапни айтиб ўтаман, Ўлмас Оллобергановни ҳурмат қиламан, ўзбек санъатида ўз ўрнига эга ижодкор. Кўрсатувда иштирок этганларнинг кўпчилиги ҳали жуда ёш, халқнинг назарига тушган ижодкорлар уларга дўстона муносабатда бўлиши керак деб ҳисоблайман. Ҳар қандай фикрини чиройли тушунтириб бериши, танбеҳ ва камситишлар билан бўлиши керакмас. Ўлмас Оллоберганов зўр ижро этган, аммо кўрсатувдаги иштирокчи йигит ҳам ёмон ижро этмади. Дилини оғритмай унга танбеҳ бериш керак эди, деб ҳисоблайман, — дейди хонанда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди