Фото: Yahoo
Warner Bros. кинокомпанияси “Матрица” франшизасининг бешинчи қисмини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда “Правила жизни” хабар берди.
Нашрда қайд этилишича, мазкур фильм режиссёр Лана ва Лили Вачовскилар иштирокисиз суратга олинади. Бу сафар фильмнинг навбатдаги қисмига режиссёр Дрю Годдард бошчилик қилади. Годдард “Эл-Роял меҳмонхонасида яхши нарса йўқ”, “Марслик” фильмлари билан танилган бўлиб, эндиликда “Матрица”нинг бешинчи қисми сценарийси муаллифи ҳамдир. Лана Вачовски ижро этувчи продюсер сифатида иш олиб боради.
Франшизанинг аввалги қисмлари юлдузлари Киану Ривз, Керри Энн-Мосс ва Лоуренс Фишбёрн ўз ролларини қайта ижро этишлари масаласи ҳозирча очиқ қолган, сюжет тафсилотлари ҳам ошкор этилмаган. Бироқ Warner Bros. Motion Pictures президенти Жесси Эрман сўзларига кўра, сюжет “Матрица”нинг аввалги қисмларини ажойиб тарзда давом эттиради.
“Матрица” франшизасининг биринчи қисми 1999 йилда намойиш этилган бўлиб, фильмнинг классикага айланишига ундаги ажойиб инқилобий ғоялар ва замонавий визуал эффектлар ёрдамида яралган жанг саҳналари сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!