© Маданият вазирлиги
13 апрель куни Ўзбекистон амалий санъат музейида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Қатар Маданият вазирлиги масъуллари, шунингдек бир гуруҳ қатарлик ўқувчилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Маданият вазирлиги
Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги маданий ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.
“Бундай амалиёт маданият вазири лавозими фаолиятимда биринчи маротаба бўлаяпти, яъни Қатардан болалар ташриф буюришди Ўзбекистонга. Энг аввало, Қатар Давлатининг Ўзбекистонга бўлган муносабати бу. Биз ўзимиз яхши кўрган, ўзимиз қадрли деб ҳурмат қилган халққа фарзандларимизни ишониб топширишимиз мумкин. Бугун ана шундай воқеани гувоҳи бўлаяпмиз”, - деди Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков.
© Маданият вазирлиги
Қатар Маданият вазирлигининг бир гуруҳ масъуллари ҳамда қатарлик ўқувчиларнинг Ўзбекистондаги тарихий-маданий мерос объектларига ташрифи 19 апрелга қадар давом этади.
Қатар делегациясининг Тошкент шаҳрининг Ҳазрати Имом мажмуаси, Бароқхон мадрасаси, Хўжа Аҳрор валий масжиди, Кўкалдош мадрасаси, Чорсу бозори, “Темурийлар тарихи” давлат музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи, Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуаси, Тошкент телеминораси, Тошкент ҳайвонот боғи, “Tashkent city mall” савдо маркази, “Маgic city” кўнгилочар маркази, “Миллий боғ” ҳамда Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор нуқталарига бориши режалаштирилган.
© Маданият вазирлиги
Ўзбекистон президентнинг 2023 йилнинг 1−2 октябрь кунлари Қатарга давлат ташрифи доирасида Қатар билан маданият, туризм, санъат ва ҳунармандчилик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилган эди. Шунга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорлик меморандум”и имзоланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди
Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди
Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди
“Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Шерали Жўраевнинг биринчи турмуш ўртоғи Хурсаной ая: “Ботиржон Шерали Жўраевнинг ўғли”