22:22 / 15.04.2024
156

Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар

Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар
Иқтидорли инсон ўз маҳоратини ҳар соҳада ишга солиши мумкин. Қўшиқчиликдан актёрлик санъатига ўтган юлдузлар буни тасдиқлайди. Улар иккала йўналишда профессионал даражада ижод этган ва ҳатто санъатлари учун турли мукофотларга сазовор бўлган. Қуйида ана шундай серқирра ижодкорлар ҳақида сўз боради.

Эминем

Фото: Shutterstock
Асл исми Маршалл Брюс Метерс III бўлган америкалик рэпер карьераси давомида бир марта ўзини актёр сифатида синаб кўрди. 2000 йилда унинг ижросидаги “Саккизинчи миля” фильми экранларга чиқди. Эминемнинг фильм учун куйлаган Лосе ёурселф қўшиғи “Оскар” мукофотига сазовор бўлди.

Рианна

Фото: Pinterest
Жаҳонга машҳур хонанда Рианна “Оушеннинг 8 дугонаси”, “Денгиз жанги”, “Қиёмат 2013: Голливудча апокалипсис” каби фильмларда ёрқин образларни ижро этган. Ҳозирда хонанда санъатдан кўра асосан ўзининг косметика ва кийим-кечаклар бренди ривожига кўпроқ эътибор қаратмоқда.

Уилл Смитт

Голливуд юлдузи Уилл Смитт кўпгина мухлислари учун маҳоратли актёр сифатида танилган. Катта экранларда чиқишдан аввал у ДЖ Жаззй Жефф билан бирга мусиқа саноатида иш олиб борган.

Женнифер Ҳадсон

Фото: Мавинк
Қўшма Штатлардаги энг яхши ҳаваскор қўшиқчилар шоуси — Америcан Идол-2004 мавсумида финалгача етиб келган Женнифер Ҳадсон маҳоратли қўшиқчига айланган. Сўнг хонанда кино саноатида ҳам фаол меҳнат қилгани учун “Эмми”, “Гремми”, “Оскар” каби мукофотлар олган. Унинг “Орзудаги қизлар” номли дебют фильмининг ўзи актрисага 29 та мукофот келтирган.

Жастин Тимберлейк

Ёш бўлишига қарамай ўзини турли соҳаларда синаб кўрган америкалик юлдуз Жастин Тимберлейк хонанда, қўшиқлар муаллифи, актёр, продюсер, раққос ва композитор сифатида танилган. “Ижтимоий тармоқ” фильмидаги ижроси Жастинга катта муваффақият олиб келган.

Бейонсе

Фото: Мавинк
Хонанда ва мусиқий продюсер Бейонсе “Орзудаги қиз”, “Остин Пауверс” ва “Пушти пантера” каби фильмларда суратга тушган.

Леди Гага

Фаолиятини паб ва клублардаги чиқишлар билан бошлаган Леди Гага бугунги кунда муваффақиятли бизнесга ҳам эга. Унинг лойиҳаларига парфюм, ресторан, комикслар дўкони ва смартфон иловаларида мавжуд бўлган Литтле Monsterс ижтимоий тармоғи киради.

Хонанда “Америкадаги даҳшатли ҳикоялар: Меҳмонхона”, “Юлдузнинг туғилиши”, “Joker” каби фильмларда суратга тушган.

Шер

1960 йиллардан бери қўшиқлари мусиқий чартларда биринчи ўринни эгаллаган машҳур хонанда Шер кино саноатида ҳам ўз маҳоратини кўрсата олган. Поп мусиқа маъбудаси “Ойга мафтун” (Moonструcк) ва “Бурлеск” фильмларида суратга тушган.

Мадонна

Фото: Shutterstock
Мадоннанинг кино карьерасини муваффақиятли деб аташ мушкул бўлса-да, “Эвита” ва “Уларга тегишли лига” кабилар танқидчилар томонида ижобий баҳоланган. Дарҳақиқат, Мадонна режиссёрлик соҳасига ҳам қўл урган: у қирол Эдуард VIII ва Уоллис Симпсон ҳақида “Биз севгига ишонамиз” фильмини суратга олган ва асар энг яхши мусиқа номинациясида “Олтин глобус”га сазовор бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар