Фото: Flickr / Ben Grey
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси биринчи ярим йилликда лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўргани ҳақида хабар берди. Уларнинг исми-шарифи келтирилмаган.
Қайд қилинишича, ҳозир ижтимоий тармоқлар орқали маълум бир аудитория танийдиган ёки бўлмаса лицензияга эга бўлмаган ижодкорлар кўрсатув ва эшиттиришларга меҳмон сифатида чақирилмоқда. Ваҳоланки, ҳар қандай санъаткор ўз ижодини тақдим қилишда, оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни аҳолига етказиш учун лицензия талаб этилади. Тўй маросимлари, оилавий базмлар, барлар ва ресторанлардаги йиғинларда ҳам лицензиясиз фаолият кўрсатиш ҳолатлари кўпаймоқда.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси оммавий ахборот воситалари ҳамда халқ хизматига таклиф этилаётган бошловчилар, санъаткорларнинг лицензияси бор ёки йўқлигини аниқлашга, лицензиясиз ижодкорларнинг хизматидан фойдаланмасликка чақирмоқда.
Таъкидланишича, концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беришда Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ваколатли орган ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар