Андижон вилоятининг туризм манзилларидан бирига айланаётган Хонобод шаҳрида бугун – 29 июлдан «Дунё садолари» II халқаро миллий эстрада санъати фестивали бошланди.
Айни пайтда фестивалга тайёргарлик доирасидаги бошланган ишлар якунланган.
Мазкур фестивалга тайёргарлик жараёнларида бевосита иштирок этиб келаётган Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Мактабгача ва мактаб таълим бўлими маънавият тарғиботчиси Зулфиқор Мўминовнинг билдиришича, фестивал бўлиб ўтадиган асосий саналар – 29-31 июль кунларига қадар ҳам маҳаллий мусиқий дасталар, театр гуруҳлари ҳамда фольклор ансамбллари маҳаллий аҳоли учун концерт дастурлари ташкил қилиб келган.
– Бир неча кундан буён шу ердамиз. Халқимизнинг қувончли кунларида бирга бўлиш ҳамда мароқли ҳордиқ чиқариш учун келганмиз, – дейди асли касби ўқитувчилик бўлган Зулфиқор Мўминов. – Хонобод шаҳри нафақат Андижн ёки республика бўйича, балки минтақада ҳам яшилликка бурканган гўзал шаҳарлардан бири ҳисобланади. Фестивалга тайёргарлик доирасида эса шаҳарнинг туристик салоҳиятини ошириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, янги-янги бинолар, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи тармоқ иншоотлари ишга туширилди.
Суҳбатдошнинг таъкидлашича, бундан кўзланган мақсад нафақат маҳаллий ёки қўшни давлатлар аҳолисини, балки бошқа хорижий давлатлардан ҳам туристларни жалб қилишдир.
– Шу маънода, бугунги кунда кўплаб мухлисларга эга бўлган Инна, Жони, Меган, Даниелла ва Жаҳ Ҳалиб каби жаҳон эстрада юлдузлари таклиф қилинган. Бу эса, уларнинг аудиторияси ҳам Ўзбекистон, хусусан, Хонабод шаҳри ҳақида хабардор бўлади, маълумотларга эга бўлади, деганидир. Ўз навбатида, бу келгусида юртимизга туристлар оқимини кўпайтиради, деган яхши умид бор, – дейди Зулфиқор ака.
Шунингдек, суҳбатдошимиз Андижон вилоятида зиёрат туризми учун ҳам етарли салоҳият борлигини таъкидлайди. Унинг билдиришича, ҳудудда 370 дан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд. Уларнинг ҳар бири бамисоли ўтмишнинг ўқилмаган саҳифаси. «Жомъе» ва «Аҳмадбек ҳожи меҳмонхонаси» мажмуалари, «Қутайиба ибн Муслим», «Ширмонбулоқ», «Имом ота» зиёратгоҳлари Андижон тарихидан сўзловчи масканлар сифатида кўпчиликнинг эътиборини тортаётган бўлса, «Мингтепа» ёдгорлиги, «Хонтоқ» ва «Фозилмон ота» дам олиш масканлари донғи дунёга кетган. Бу ерга ҳатто Франция, Япония, Хитой каби кўплаб хорижий давлатлардан мутахассислар ташриф буюриб, изланишлар олиб боришмоқда.
Маълумот учун, фестивал дастурларида жаҳон юлдузлари билан биргаликда ўзбекистонликларнинг бир қатор севимли хонандалари ҳам иштирок этадилар.
Қўшимча изоҳ: халқаро фестивалда жаҳон ва маҳаллий эстрада юлдузлари Хонобод шаҳри меҳмонлари ҳамда маҳаллий аҳоли учун очиқ осмон остида тикланган саҳналарда концерт берадилар ва бу дастурлар ташриф буюрувчилар учун бепул.
Элбек
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди