Фото: “Нгс.ru”
“Чолиқуши”, “Ҳукмдор Усмон” каби турк сериаллари юлдузи Бурак Ўзчивит илк бор Россия киночилари томонидан суратга олинадиган фильмда роль ўйнайди. Бу ҳақда Мash Telegram канали хабарига асосланиб People Talk хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Ўзчивит ёш актёр Рузил Минекаев билан бир лойиҳада иштирок этишга рози бўлган. Фильм янги йил ҳақида бўлиб, “Арчалар-11” (“Ёлки-11”) деб номланади.
“Йигит сўзи: Асфальтдаги қон” сериали юлдузи Рузил Минекаев иштирокидаги сериал нафақат мактаб ўқувчиларининг, балки катталарнинг ҳам севимли фильмига айланди. Унда актёр хушбичим, шўх ва бир оз безори мактаб ўқувчиси ролини ажойиб тарзда ижро этган.
Маълумот ўрнида: Миникаев Рузил Рамилевич 1999 йилда Татаристонда туғилган, санъат соҳасига кириб келишдан аввал Замонавий песа мактабида ишлаган. 2020 йилдан бошлаб Минекаев фильмларда ва телевидение лойиҳаларида иштирок этган. Ҳозирда у театр ва кино актёри сифатида фаолият олиб бормоқда.
Фото: Wday
Икки юлдуз иштирокидаги саҳналар Татаристоннинг Алметевс туманида суратга олинади. Фильм режиссёри Александр Карпиловский бўлиб, у ўзининг “Цивилизациялашган одамлар” фильми билан машҳур бўлган, Галина Стрижевская (“Йигит сўзи”) эса лойиҳага продюсерлик қилади.
Қайд этилишича, 24 август куни Қозондаги меҳмонхоналардан бирида актёр номига жой банд қилинган. Турк актёрининг гонорар миқдори ҳозирча сир сақланмоқда, аммо Маsh манбасининг таъкидлашича, актёр суратга олишнинг бир куни учун 17 минг доллардан 34 минг долларгача ҳақ олади.
Фото: Instagram
Бурак Ўзчивитнинг ўзи март ойида Краснодарда бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёшлар фестивалига ташриф буюрган ва тадбирда рус ёшлари билан бирга фильм суратга олиш ғояларини илгари сурган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди