“Севги изтироби” фильми премьерасидан 7 йил ўтиб, турк сериаллари юлдузи Бурак Ўзчивит ва Ҳазал Филиз Кучуккўсе Туркия ва Дубай продюсерлари томонидан суратга олинадиган янги фильмда иштирок этади.
Фото: Instagram
Юлдузлар Дубайнинг “Маҳмул Макфул” номли янги комедияда суратга тушади. Фильмда машҳур турк актёрини ўғирлаб кетиш орзусини амалга ошириш учун Дубайдан Истанбулга келган уч аёлнинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади.
“Севги изтироби” сериалидан лавҳа
Фото: Телевизён Газетеси
Фильм режиссёри Карим Абузайд бўлиб, Ҳазал Филиз Кучуккўсе Дубайдан Истанбулга келган ўғри аёллардан бирини ўйнайди. Актриса бундан аввал “Эмми” мукофотига сазовор бўлган “Севги изтироби” сериалида Кемалнинг синглиси Зайнаб образини гавдалантирган эди. Ҳазал Филиз сентябрь ойида Италиянинг Mediaset номли машҳур телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатиладиган “Вериссимо” кўрсатувида меҳмон бўлиши режалаштирилган.
“Маҳмул Макфул” комедияси Дубайнинг Аlamiya продюсерлик компанияси ва турк продюсери Тайфур Айдин билан ҳамкорликда суратга олинади. Фильмда Левент Жан қотил ролини, Мелеҳ Ўзкая эса бош қаҳрамон яқин дўсти Серкан ролини ижро этади.
Фото: Дзен
Айни пайтда комедияни суратга олиш учун режалаштириш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, Ўзчивит “Ҳукмдор Усмон” сериалининг 6-мавсуми учун тайёргарликлар давом этаётгани маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди