79
Президент “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 26 август куни “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Давлат раҳбари нутқининг аввалида меҳмонларни кўришдан мамнунлигини билдириб, уларга халқимизнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. “Шарқ тароналари” фестивали, моҳият эътиборига кўра, бугунги кунда “жаҳон тароналари” анжуманига айланганини таъкидлади.
Фото: “president.uz”
“Ўтган давр мобайнида Самарқанднинг юлдузли осмони остида қанчадан қанча сеҳрли наволар, ҳаётбахш оҳанглар янгради. Кўҳна Шарқ бағрида туғилган мусиқий қадриятлар анжуманимиз туфайли халқаро миқёсда кенг эътибор ва эътироф қозонди. Фестивал ўнлаб маҳоратли хонанда ва созандаларни, истеъдодли ёшларни кашф этди, уларнинг парвозига қанот, ижодига куч ва илҳом бағишлади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда бундай анжуманлар кўпайди. Мақом, бахшичилик, фолклор ва рақс санъати, ҳунармандчилик фестиваллари каби халқаро маданий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Булар Ўзбекистоннинг жаҳон аҳлини тинчлик-тотувликка, қардошлик ва аҳилликка чақирадиган эзгу даъвати экани қайд этилди.
Фото: “president.uz”
“Нотинч ва таҳликали замонда азалий қадриятларни, одамийлик қиёфасини сақлаб қолиш тобора мушкул бўлиб бормоқда. Мана шундай мураккаб вазиятда илоҳий сарчашмалардан қувват олиб, вақт ва макон чегаралари оша гуманистик идеалларни тараннум этадиган асл санъат, мусиқа ва адабиёт халоскор куч бўлиб майдонга чиқиши зарур”, деди Ўзбекистон президенти.
Давлатимиз раҳбари халқлар ўртасида дўстлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш, мусиқий меросни ўрганиш ва келгуси авлодларга етказиш масалаларига эътибор қаратди. Шу нуқтаи назардан, “Шарқ тароналари” фестивали тарихи ва мусиқа маданиятига доир маълумотларни ўзида мужассам этадиган алоҳида энциклопедия ва унинг виртуал шаклини яратиш, анжуманнинг халқаро “Дўстлар клуби”ни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Фестивалнинг ғолиб ва совриндорлари иштирокида дунё мамлакатларининг нуфузли саҳналарида концерт дастурларини ўтказиш таклифи билдирилди.
Фото: “president.uz”
Маросимда ЮНЕСКО, TURKSOY, Туркий маданият ва мерос фонди, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва бошқа ташкилотлардан фахрий меҳмонлар иштирок этди. Умуман, бу йилги фестивалда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан зиёд санъаткор ва олимлар қатнашмоқда.
Фестивал доирасида “Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнларида ижодий уйғунлашув тамойиллари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди