Фото: “Дарё”
Ўзбек реп қўшиқчиси Конста YouTubeдаги “Daryo lifestyle” каналига берган интервьюсида бир неча йилдан буён ижара уйда яшаши, аммо бу тўйлар борасидаги принципларига таъсир қилмаслиги ҳақида гапирди.
— Яқинда Instagram саҳифамга тўйхонада қўшиқ куйлаётганим билан боғлиқ видеони жойлаб, “Халқимизда тўйлар кўпайсин” деб ёзиб қўйдим. Аслида бу ҳазил видео эди. Яъни Самарқанддаги институтда бўлиши керак бўлган тадбир Миллий гвардия билан келишувга эришилмагани учун тўйхонада ўтказилди. Эртаси куни яна иккита тўйга таклиф қилишди. Лекин иккисига ҳам пул эвазига борганим йўқ, танишим илтимос қилгани учун йўқ деёлмагандим. Шу кунгача бирор марта пул эвазига тўйга чиқмаганман, бу ўз принципларимга ҳам тўғри келмайди. Тўйга мослашиш керак, унинг ўзига яраша жавобгарлиги бор. Тўйга мослашиб қолгандан кейин ундан чиқиш жуда қийин. Чунки кунига 800 АҚШ долларидан тўртта тўйга кириб чиқиш кимга ҳам ёқмайди? Аммо бу нарса ўзлигимга тўғри келмайди, - дейди Конста.
“Ўзбекистонда хонандаларнинг асосий даромад манбаси тўйлардан, наҳотки бирорта танишингиз сизга хизматларга чиқишни тавсия қилмаган бўлса?” деган саволга Конста қуйидагича жавоб берди.
Фото: “Дарё”
— Аслида одамга кўп пул шарт эмас. Камроқ ҳам бўлаверади, тўғри ҳали уйим йўқ, аммо бу ўз принципларимдан воз кечиб, тўйларга чиқишимга сабаб бўлолмайди. Кўп кузатувларим шуни тасдиқладики, тўй оқимига тушган санъаткор ижоддан чекинади. Тан олиб айтиш керак, кечаси билан тўйма-тўй юрадиган хонандага ижод қилиш ёқмайди. Тўйбоп, рақсбоп бўлсин деган фикр билан яратилган қўшиқни ҳам ижод деб бўлмайди.
Тўғри, ижодий тадбирларга чиқаман, аммо тўйларга қатъий қарорим — йўқ. Қариндошларим, дўстларим ёки рад этолмайдиган таниш-билишларимнинг тўйига бориб, қўшиқ айтиб беришим мумкин, аммо бунинг учун ҳақ олмайман. Мен тўйларга мослашмайман ва ижодимда тўй учун қўшиқ яратилишини ҳам истамайман.
Ўзи умуман катта пул эвазига тўйга санъаткорларнинг таклиф этилишига қаршиман. Тўйнинг ўзи катта харажат, яна унга қўшиб пулга санъаткорни чақириш яхши эмас. Масалан, битта тадбирга 2 200 АҚШ долларига бораман, тўй-хизматларига ҳам шундай нарх белгилашимиз мумкин. Аммо шахсан ўзим, бу пулга мени тўйга таклиф этмасдан келин-куёв асал ойига боришларини маслаҳат бераман. Чунки тўйда қўшиқ ҳис қилинмайди, унинг учун яхшиси концертга келган маъқул, - дейди Конста. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди