Дурдона Қурбонова янги машинасини “иккинчи уйим” деб атади (видео)

Актриса Дурдона Қурбонова янги машинасининг имкониятлари ҳақида сўзлаб, уни бемалол “иккинчи уйим” деб аташ мумкинлигини айтди.
“Машинамга чиққан кўпчилик инсонлар 'Машинангиз худди уйга ўхшаркан', дейишади. Чунки унда телевизор, музлаткич, дазмол ва фенлардан фойдаланиш учун барча шароитлар бор. Кийимларимни жойлаштириш учун ҳам жуда қулай. Ростдан ҳам, машинам менинг иккинчи уйим. Уйимдан кўра кўпроқ вақтимни машинамда ўтказаман”, — деди актриса.
Дурдона Қурбонованинг таъкидлашича, суратга олиш жараёнларида бундай қулайликлар унга айниқса зарур. Машинада кийимларини тартибли сақлаш, керак бўлса, йўл-йўлакай кийим алмаштириш учун ҳам барча шароит яратилган.
“Съёмкаларда менга айнан шундай шароитлар жуда керак бўлади. Кийимларимни сақлаш, орқа қисмида бемалол кийим алмаштириш учун ҳам ҳамма имконият бор. Ҳавас қилган ҳаммага шундай 'иккинчи уйлар' насиб қилсин”, — дея қўшимча қилди у.
Актрисанинг ушбу гаплари кузатувчилар орасида ҳам қизиқиш уйғотди. Кўпчилик изоҳларда янги машинага ҳавас қилганини билдириб, “Бизга ҳам шундай барча шароитлари бор иккинчи уйлар насиб қилсин”, дея ният қилишган.






























Изоҳлар 0
…