106
Шоҳида ва Маҳмуд Исмоиловларнинг куёви ҳозирги санъаткорлар ва вайнерларни танқид қилди
Миллий театр актёри, Шоҳида ва Маҳмуд Исмоиловларнинг куёви Бахтиёр Юсупов “Дарё”га берган интервьюсида тўйларга чиқмаслиги, фақат актёрликдан пул топишни хоҳлаши ҳақида гапириб, қизиқчи ҳамда вайнерларнинг ҳозирги бир марта кўришли, 18+ видеоларни танқид қилди.
— Сиз томошабинларга кўпроқ қандай амплуада кўринасиз?
— Ростини айтсам, бир қолипга тушиб қолмасликка ҳаракат қиламан. Драма, трагедия ва комедия жанрида ҳам маромига етказиб рол ижро этишга интиламан. Ўзим яхши кўрган рол — Отабекни ўйнаётганда охирида қийналиб кетаман. Кумушга заҳар берилган саҳнада ҳиссиётга берилиб кетаман. Рол табиий чиқиши учун актёр қаҳрамоннинг ўрнига ўз дардини, ярасини қўя олиши керак. Биринчи қаторда ўтирган томошабинга актёр ролни табиий ўйнамаётгани сезилади. Бақирадиган саҳналарда томошабин чўчиб кетмаса, демак, у қаҳрамонни ҳис қиляпти. Аксинча қўрқитиб юборсангиз, ролингиз нотабиийлиги шунда билинади. Рол ўйнаётган вақтда актёрнинг хаёли тўйда ё бошқа нарсаларда бўлса, бу яққол сезилади.
Шахсан ўзим ҳозир тўйларга бормайман, 7-8 йиллар аввал чиққанман, албатта. Гуруҳимиз бўларди, қўшиқ айтардим, ҳозир эса буни йиғиштирганман. Сабаби тўй менинг ишим эмас. Тўғри, яхши пул топардим, бир ойда камида 10-15 та тўйга чиқардик. Лекин тўйга бориш айб эмас, ёмонлашдан йироқман.
Бу касбимиз — одамлар бизни театрда кўргандан кейин ҳурмат қилиб тўйимни ўтказиб беринг деб, эшикдан чиқишимни кутиб туради. Лекин узр сўраб, чиройли рад қиламан. Касбимдан келиб чиқиб, ўз соҳамдан пул топишни истайман, қўшиқ айтишни билганим учун эмас. Тўйга чиқсам бўғиладиган бўлиб қолибман.
— Ҳар бир актёрнинг ўз хоҳиши бўлади, ўзингизга қолса қандай ролларни кўпроқ ўйнаган бўлардингиз? Ёки рол танламайсизми?
— Танлайман. Комедия жанридаги фильмда тушишни хоҳлайман, сабаби у қийин жанр. Фикр-хаёл фақат ролда бўлишни талаб қилади. Комедияда юзингизни қийшайтириб, қандайдир қилиқлар билан томошабинни кулдириш мумкин, лекин бу узоққа бормайди. Комедия — юксак маданиятдан келиб чиқади, деб бир режиссёр кўп айтарди.
Олдинги комедияларни эслайлик, Эргаш Каримов каби устозлар қандай роллар ўйнарди?! Уларнинг кинодаги гап-сўзлари халққа сингиб кетган. Киноларда битта дублда ўн дақиқалик кадрлар олинган. Чунки уларда китоб ўқиш оддий ҳол бўлган, ҳозир ёшлар китоб ўқиётганини кўрмаяпман.
Ҳозирги вайнерларни қаранг, бир марта кўрамиз, қайтиб кўрилмайди. Санъат арзон бўлиб кетди. Қизиқчилардан Аваз Охун бор, уни қолганлар билан солиштирганда Аваз Охун битта. Қолганлари бир марталик “ҳиринг-ҳиринг”лар.
Уларни олдингиздан чиқиб қолганда кўрмасангиз, ўзингиз қидириб топиб кўрмайсиз. Ҳозирги қизиқчиларнинг сўз бойлиги чегараланган — “белдан паст мавзуси”ни олиб чиқишади, лекин яхши мавзулари ҳам йўқ эмас.
— Гитара чалмаганимга ҳам 8-9 йил бўлиб қолганди, интервьюга тайёрланаман деб 3-4 кун аввал қўлимга гитарани олиб ўтирсам қайнотам Маҳмуд Исмоилов “Хўш, нима куй басталадингиз” деб қолди (кулиб). Маҳмуд Исмоилов ва Шоҳида Исмоилова иккинчи ота-онам. Уйда ҳам, улар билан ҳам санъат мавзусида суҳбатлашамиз.
— Фикрингиз қизиқ: бугун интернетда ёлғон, бўҳтонлар кўп. Шуни қандай тўхтатса бўлади, қайси омил билан?
— Андижонлик бир акам бор, шу кишига кўчани қаранг, ака, бузилиб кетяпти, деб ўзимча бир гапиргандим. “Тасаввур қил: кўча жазирама иссиқ, кўчага ҳаво совитгич қўйиб бўлмайди. Нима қилса бўлади? Ҳар ким ўз уйига, офисига совитгич қўяди. Шу орқали ҳамма ўзини ислоҳ қилади. Ўзгаришни, яхшиланишни ўзимиздан бошласак, атроф ҳам ўзгаради” деганди. Менинг ҳам интернетга муносабатим шундай. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди