Покистоннинг йирик кинотеатрлари мамлакат қуролли кучлари билан бирдамлик рамзи сифатида ҳинд фильмлари намойишини ман этди. Тақиқ пойтахт Исломобод ва Карачи, Лаҳор шаҳарларида жорий этилди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.
Кинозаллар тармоқлари ва алоҳида кинотеатрлар ҳинд фильмларини камида бир неча ҳафта ёки икки давлат ўртасидаги муносабатлар изга тушмагунича кўрсатмасликларини маълум қилди. Айни пайтда, кинотеатрлар эгалари ушбу қарордан молиявий жиҳатдан зарар кўриши мумкинлигини яширмаяпти — Болливудда ишлаб чиқарилган фильмлар Покистонда жуда оммалашган. Мамлакат киносаноати қўшни давлат билан рақобатлашишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча бунинг уддасидан чиқолмаяпти.
Бундан аввалроқ Ҳиндистон продюсерлари ассоциацияси покистонлик актёрларга Болливудда ишлаш ман этилишини эълон қилганди.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар террорчилар 18 сентябрь куни Кашмирда ҳинд ҳарбийларига ҳужум қилиб, 18 кишини ўлдирганидан сўнг таранглашди. Ҳиндистон томони бунда Покистонни айблади. Мазкур ҳодисадан сўнг назорат чизиғида бир неча бор отишмалар юз берди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди