Аввалроқ, хонанда Жаҳонгир Отажонов 28-29 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Куз гуллари” номли концерт дастури олдидан ОАВ ходимлари иштирокида Матбуот анжумани ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик. Журналистлар билан юзма-юз мулоқотга киришган Отажонов кўплаб саволларга жавоб берар экан, ўзбек эстрадасида ўзининг “олий нав” бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Хонанда бошқа ҳамкасбларининг ижодига баҳо бериш баробарида, дуэтлар борасидаги саволларни ҳам очиқ қолдирмади.
“Дуэт айтиш осон иш эмас. Яқинда хонанда Шаҳзоданинг мен билан дуэт куйламоқчилиги ҳақидаги хабарни етказишди. Аввало, таклиф учун рахмат! Шаҳзодани ҳурмат қиламан. Кўчада юрсак мени танимасликлари мумкин, аммо Шаҳзодани танишлари аниқ. Таклифга келсак, у бошқа жанрда ижод қилади. Қўшиқлари халқ тилига тез ўрнашади. Тўғриси, унинг таклифига жавоб бера олмадим...(ўйланиб) Ижодда ўзимнинг вазним билан унинг вазнини тасаввур қила олмадим. Балки у билан дуэт куйласам, машҳурликка эришарман. Аммо машҳурлик учун ижод қилинмайди-ку. Мен учун қўшиқ айтишдан осон иш йўқ, лекин бу дуэт чиройли чиқмасди”, дейди Жаҳонгир Отажонов.
Хонанда дуэтлар борасидаги фикрларини давом эттирар экан, қачонлардир хоразмлик ҳамкасби Феруза Жуманиёзовага биргаликда дуэт куйлаш таклифини билдиргани, унинг маъмури эса “Аввал, ашулангни эшитиб кўрай”, деганидан кейин қайта бу таклифни бермаганини айтди.
“Бундан 15 йил аввал, хонанда Севара Назархонга дуэт куйлаш таклифини билдиргандим. У рози бўлди, кейин эса Севара билан учрашмадик”, дейди Жаҳонгир Отажонов.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди