23:02 / 08.10.2016
9 580

Аваз Оҳун янги ижодий кечасига Обид Асомовни таклиф этадими?

Аваз Оҳун янги ижодий кечасига Обид Асомовни таклиф этадими?


Сўз устаси Аваз Оҳун йил ҳисоботи сифатида янги дастурини ўз мухлисларига ҳаволи этиш ниятида эканлигини маълум қилди. 17-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган дастурда нафақат ичак-узди ҳазилларни, балки хушовоз хонанда Алижон Исоқовнинг дилкаш қўшиқларини ҳам тинглашингиз мумкин. Дарвоқе, дастурда нафақат қизиқчининг ҳангомалри, балки хонанданинг қўшиқлари ҳам тўлиқ жонли ижро этилади.

Одатда шоу-бизнес вакиллари концерт берганда биринчи қаторларда санаъткорларни кўриш мумкин. Биз Аваз Оҳун ҳам илк қаторларни санъаткорлар билан тўлдирармикан, дея қизиқдик. Аваз Оҳунга айни савол билан мурожаат этганимизда у шундай жавоб қилди. «Биласизми, мен ҳали бу ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. чипталарим сотиляпти, менимча. Сўраган танишларга тарқатишим мумкин. Аммо,илк қаторларни шоу-бизнес вакиллари билан тўлдириш ниятим йўқ. Дастуримга ҳоҳлаган одам тушиши мумкин. Мен ҳалқ учун, мухлисларим учун янги дастур тайёрламоқдаман. »

Аваз Оҳундан ўз ҳамкасблари бўлмиш, сўз усталарини ҳусусан Обид Асомовни ҳам алоҳида таклиф этганми йўқми, деб ҳам қизиқдик. Санъаткор бу саволимизга ҳам йўқ деб жавоб қайтарди. «Концертга ҳали эрта ҳозирча режада йўқ. Билмадим, ҳозир бошқа муҳимроқ ишлар билан бандман» - деди Аваз Оҳун.

Манба: Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Аваз Оҳун янги ижодий кечасига Обид Асомовни таклиф этадими?