Harper’s Bazaar мода журнали Туркияда ўзининг навбатдаги “Йил аёллари” маросимини ўтказди. Мукофотлар турли номинациялар бўйича эгаларига топширилди.
Йил актрисаси
Фото: Дзен
Бирже Акалай “Йил актрисаси” деб топилди. Жорий йилда унинг иштирокида “Bir Cumhuriyet şarkısı” (“Республика қўшиғи”) фильми суратга олинди. Бирже экранда турк халқининг биринчи опера куйчиси Нимет Воҳидахоним ролини ижро этди. Фильм турк халқининг отаси ва бош қаҳрамони ҳисобланган Мустафо Камол Отатурк ҳаётига бағишланган, шунинг учун ушбу образ эътибордан четда қолмаган.
Бурже Акалай маросимга актёр Ҳакан Курташ билан бирга ташриф буюрди. Кечада у туркиялик дизайнер Özgür Маzur брендига мансуб қизил либосда бўлди.
Digital Star (Йилнинг рақамли юлдузи)
Фото: Дзен
Ушбу номинацияда актриса ва модел Ҳанде Эрчел ғолиб чиқди. Ҳанде нафақат Туркияда, балки Европада ҳам бир нечта йирик ижтимоий тадбирларда иштирок этиб келмоқда. Актриса бутун дунёдан миллионлаб мухлисларга эга. Унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига 31 миллиондан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган.
Эрчелнинг ўзи ижтимоий тармоқларда жуда фаол: у нафақат иши ва лойиҳалари, балки саёҳатлари ҳақида ҳам кўп маълумотлар беради.
Фото: Така Газете
Ҳанде мазкур тадбир учун Верsace’дан кўйлак танлади.
Йилнинг энг ёш истеъдоди
Фото: Дзен
Ушбу номинацияда Су Буржу Жўшкун ғолибликни қўлга киритди. 19 ёшли актриса жорий йилда “Тунги эртак” сериалида иштирок этди. Су Буржу аллақачон тажрибали актриса бўлиб, у ўз фаолиятини 9 ёшида бошлаган.
Йил дизайнери
Фото: Дзен
Ушбу номинацияда ғолиблик Жейлин Турккан Билге исмли машҳур дизайнерга насиб этди. У Истанбул техника университетининг дизайн факультетини тамомлаган ва Siedres брендига асос солган. Siedres жорий йилда Парижда ҳам тақдим этилди ҳамда Голливудда ҳам машҳур бўла бошлади. Турккан Билге тадбирга ўзининг брендига мансуб қизил лисобда ташриф буюрди.
Йил олимаси
Фото: Дзен
Нашиде Гўзде Дурмуш “Йилнинг энг яхши аёл олими” бўлди. У саратон касаллигини даволаш соҳасида кашфиёт қилди. Нашиде саратон ҳужайраларини аниқлай оладиган магнит чип ишлаб чиқди. У Истанбул университетининг молекуляр биология факультетини тамомлаган, сўнг Стенфорд университетида грант асосида ўқишни давом эттирган. Ҳозирда Дурмушнинг шахсий лабораториясини мавжуд, у ерда мутахассис саратон касаллигини даволаш соҳасида янги технологиялар устида иш олиб боради.
Аёллар ҳуқуқларини тарғиб қилганлик учун мукофот
Фото: Дзен
Ушбу номинациядаги мукофот актриса Марям Узерлига берилди. У ҳақиқатан ҳам сўнгги вақтларда аёллар ҳуқуқлари ҳақида кўп чиқишлар қилади ва аёлларни муҳофаза қилиш, уларнинг ҳуқуқларини чекламаслик мавзуларида турли форумларда қатнашади.
Мукофотни олар экан, у Туркияда сўнгги пайтларда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳақида кўп гапирилаётганини, аммо ушбу муаммо ҳали ҳам ўз ечимини топмаганини айтиб ўтди:
“Аёлларга нисбатан зўравонлик ҳақида гапирганда, ёш актрисаларга мурожаат қиласиз, нега бу ҳақда гапирмайсиз, нега бу мавзуга муносабат билдирмайсиз, дейсиз. Аммо эркаклар-чи? Улар нега му муаммони кўтармайди?” деди Узерли.
Фото: Instagram
Маросимга актриса дизайнер Баҳар Букерга тегишли турк бренди Luna B либосида ташриф буюрди.
Йил спортчиси
Фото: Дзен
“Йилнинг энг яхши спортчиси” номинациясида теннисчи Зейнеп Сўнмез ғолиб бўлди. У WTA турнири чемпионига айланганида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон нутқ сўзлаб, Зейнепни мамлакатнинг ҳақиқий фахри эканлигини таъкидлаган эди.
Фото: Така Газете
Туркия, Бирже Акалай, Йил актрисаси, Ҳанде Эрчел, Йил аёли “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади