9 084
“Такси” фильми юлдузи Сами Насери собиқ турмуш ўртоғи билан уришгани учун ҳибсга олинди
“Такси” фильми серияларида таксичи Даниэль Моралес роли билан машҳур бўлган франциялик актёр Сами Насери собиқ турмуш ўртоғи билан уришгани учун Парижда ҳибсга олинди. Бу ҳақда La Dépêche du Midi нашри хабар берди.
Ушбу иш бўйича олиб борилаётган тергов тафсилотларидан хабардор бўлган манбанинг айтишича, 53 ёшли актёр ўзининг собиқ турмуш ўртоғи Мари Гиллардга нисбатан зўравонлик ҳаракатларини амалга оширганлиги учун ҳибсга олинган.
18 март куни Насери худди шунга ўхшаш бўлган қилмиши учун суд олдида жавоб беради. 2014 йилнинг 15 январида у ўзининг бошқа бир маъшуқасини ургани учун ҳибсга олинганди. У маст ҳолатда номи айтилмаган маъшуқасининг олдига меҳмонга келган. Улар орасида жанжал чиққан. Жанжал давомида Насери пишлоқ кесишга мўлжалланган пичоқ билан ўзининг вена томирини кесмоқчи бўлган.
Актёр авваллари ҳам бир неча маротаба қонунни бузгани учун ҳибсга олинган. 2014 йилнинг мартида у бир аёлга пичоқ билан таҳдид қилган, 2013 йилда эса гиёҳванд моддалар савдогарлари билан уришгани учун ҳибсга олинган. Бундан ташқари, 2011 йилда ўзининг собиқ маъшуқасининг йигитига пичоқ билан ҳужум қилгани учун 16 ой қамоқда ўтириб чиққан.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди