14:41 / 06.12.2024
32

Яна бир туркий сулола ҳақида фильм суратга олинди

Яна бир туркий сулола ҳақида фильм суратга олинди
Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев марказида «Озарбайжон Отабеклари» фильми премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Озарбайжон маданият вазирлиги маълум қилди.

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғистон – деярли барча туркий тилли давлатларда тарихни кино санъати ёрдамида қайта идрок этишга уриниш кузатилмоқа.

«Озарбайжон Отабеклари» фильми ҳам туркий Элдегизийлар сулоласи асосчиси Шамсиддин Элдегизнинг ҳукмронлик йўлига бағишланган. Қипчоқ уруғига мансуб Шамсиддин қулликдан ҳукмдорликка қадар бўлган машаққатли йўлни босиб ўтган.

Картинада, хусусан, Элдегизнинг 1163 йилда Дабиль ҳудудида (ҳозирги Нахчивон) гуржи-византия қўшини устида қозонган тарихий зафари акс этган. Ушбу ғалабадан кейин у ўз давлатини мустаҳкамлашга муваффақ бўлган ва «Шамсиддин» (Диннинг қуёши) унвонини олган.

Тарихий-бадиий фильм Озарбайжон телевидениеси, «Şahdağfilm» cтудияси, «İkinci Yeni Film» турк компанияси, «Patik Prodüksiyon» ва «Ernet Grup» ширкатлари ҳамкорлигида суратга олинган. Озарбайжон Маданият вазирлиги ва Кино агентлиги расмий ҳамкор сифатида қатнашган.

Фильмда туркий халқларнинг муштарак мероси саналган ўтовдан ҳам фойдаланилган.

Икки қисмли картинада 100 дан зиёд актёр қатнашган. Бош ролни озарбайжонлик қоидасиз жанг устаси Забит Самедов ижро этган.

Отабеклар ёки Элдегизийлар сулоласи 1136–1225 йилларда Озарбайжоннинг катта қисми, Шимоли-Ғарбий Эрон ва Аррон ҳудудида ҳукм сурган.

Инглиз шарқшуноси Клиффорд Босворт «Мусулмон сулолалари» китобида (Тошкент, «Фан» нашриёти, 2007) ёзишича, Отабеклар сулоласининг тарихдаги ўрни шу билан белгиландики, улар исломни гуржи Багратийлар сулоласига мансуб ҳукмдорларнинг тобора зўрайиб бораётган ҳужумидан ҳимоя қилганлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Яна бир туркий сулола ҳақида фильм суратга олинди