Машҳур репер 50 cent’нинг 2 ёшли ўғли Сайр билан Kidz Safe компанияси қулоқчинлар рекламасида иштирок этиш бўйича 700 минг доллар миқдоридаги шартнома имзолаган. Бу ҳақда ота реперга асосланиб, E! Online хабар бермоқда.
Репернинг маълум қилишича, Сайрнинг рекламадаги чиқиши учун айтилган гонарар тўланган.
“Ўғлим жуда ёқимтой болакай. Унинг табассуми учун қанча тўланса ҳам арзийди”, – деб радиога интервью беради 50 cent.
Унинг айтишича Сайрнинг келажакда фойдаланиши учун бу пуллар банкка омонат сифатида қўйилади. Сайр 18 ёшга тўлганида бу пулларни ва дивидендларни олиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, асли исми Кертис Жексон бўлган америкалик репер ўз рафиқаси Дафни Жой билан бирга яшамайди, аммо ўғли билан учрашиб туриши учун кўп вақт ажратади. У ўзи учун фарзанди барча ишларидан муҳим туришини таъкидлаган.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди