22:31 / 24.12.2024
41

Озодбек Назарбеков: “Эркинлик бериб юборилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти”

Озодбек Назарбеков: “Эркинлик бериб юборилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти”
АОКАда ўтган матбуот анжуманида Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков анчадан бери муҳокамаларга сабаб бўлаётган савол: “маданият соҳасида давлат регулятор бўлмаслиги, вазирлик ёпилиши кераклиги”га жавоб берди.

Бу фикрнинг оёғи Америкада турибди. Барака топкурлар, оёғингизни ота-онангиз босган изга қўйинг-да, бу савол чиқмайди [кейин] сизда. Боя тушунтирдим, маданият соҳаси – қуш, буни шундай [сиқиб] ушлаш керак, бошқа имкони йўқ. Очсангиз ҳам манфаат бермайди, фақат бузғунчилик олиб киради. Дунёни кўринглар, соғлом одамсизлар-ку.

Эркинлик бериб юборилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни бузяпти-ку, расво қилиб юборяпти-ку. Шунинг учун мен [эркинлик] бермайлик демоқчи эмасман, тақиқларга мутлақ қаршиман. Лекин эркин одамнинг интеллекти шунга лойиқ бўлиши керак. У 4 деворнинг ичида ҳам жиноят қилмаслиги керак, ана ўша кун келганда эркинликни бемалол мажбурлаб берамиз, керак бўлса. “Йўқ, бўлмайман” деса ҳам, “йўқ, сен эркин яшашинг керак” деймиз. Лекин бугун бутун жамият шунга лойиқ деб айтолмаймиз-ку. Бу саволни виждонимизга қўяйлик
”, – деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, шу йил ёзда ўтган “Лолазор” подкастининг сонларидан бирида иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистонда ихчам ва самарали давлат бошқарувини ташкил этишда қайси вазирликларни сақлаб қолиб, қайсиларини тугатиш кераклиги ҳақидаги фикрларини билдирганди. Ёпилиши керак бўлган вазирликлар қаторида Маданият ва туризм вазирлигини ҳам тилга олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков: “Эркинлик бериб юборилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти”