10:00 / 14.01.2025
301

«Кремл сеҳргари»: британиялик актёр Жуд Лоу Владимир Путиннинг ёшлигини ўйнайди

«Кремл сеҳргари»: британиялик актёр Жуд Лоу Владимир Путиннинг ёшлигини ўйнайди
Француз режиссёри Оливье Ассайас томонидан суратга олинадиган «Кремл сеҳргари» филмида британ актёри Жуд Лоу Владимир Путиннинг ёшлигини ўйнайди. Бу ҳақда Deadline хабар берди.

Сиёсий триллернинг сюжети ёзувчи Жулиано да Эмполининг шу номли асарига асосланган. Воқеа марказида — Путин катта сиёсатга кириб келиши арафасида 1990-йилларда у билан ишлаган сиёсий стратег Вадим Баранов.

Ўз ролига тўхталаркан, Лоу лойиҳага тайёргарлик эндигина бошланганини айтди. «Ҳозир бу Эверестга кўтарилишга ўхшайди. Тоғ этагида турибман-да, ўйлайман: «Эй Худойим, нималар қиляпман», — иқрор бўлди актёр.

Вадим Баранов ролига Британиянинг «Уруш ва тинчлик» (2016) филмида Пьер Безуховни ўйнаган Пол Дано танланган.

Жуд Лоу — рус образлари устаси. Уни Василий Зайцев («Остонадаги душман», 2001), Алексей Каренин («Анна Каренина», 2012) қиёфаларида ҳам кўрганмиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият