Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда хонанда Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарҳод Алимовнинг тўйи бўлаётгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалаётганидан хабарингиз бор. Тасдиғини топмай келаётган маълумотларга қараганда, тўй 29 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу борада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳам, бошловчи Фарҳод Алимов ҳам фикр билдиришмади.
Тўй ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида биз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг дўстлари билан боғланишга қарор қилдик.
Маълумки, Райҳон Ғаниеванинг энг яқин дўстлари қаторида шоир ва хонанда Якзон алоҳида тилга олинади. Тўғри, бир неча йил аввал уларнинг муносабатларига дарз кетган эди. Бироқ Райҳон ва Якзоннинг бугунги муносабатлари худди аввалгидек. Шу сабаб биз шоир Якзон билан боғландик ва дўст сифатида жуфтликнинг тўйи борасидаги гап-сўзларга изоҳ сўрадик.
“Мен Райҳон билан дўстман. У билан ижод қиламан. Бироқ унинг шахсий ҳаётига аралашмайман.
Райҳоннинг бошловчи Фарҳод Алимов билан шахсий муносабати ҳақида ҳам бирор гап айтолмайман. Сабаби, Райҳондан шахсий ҳаёти ҳақида ҳеч нарсани сўрамайман”, дейди Якзон биз билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимовниг тўйи ҳақидаги миш-мишлар тарқалишига Райҳоннинг туғилган кунида тушилган сурат сабаб бўлди. Кўп ўтмай, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг дўконда никоҳ узуги харид қилаётганини кўрганлар ҳам топилди.
Тахминий маълумотларга кўра Фарҳод ва Райҳоннинг никоҳ тўйлари Ўзбекистонда эмас, бошқа мамлакатда тор доирада ўтказилиши ҳам айтилмоқда.
Биз бу борадаги саволлар билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимов билан боғланишга ҳаракат қиламиз.
Маълумот учун, Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмушидан икки ўғли, Фарҳод Алимовнинг эса икки қизи ва бир ўғли бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади