Фото: Instagram
Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев “Sayyod” YouTube каналига берган интервьюсида тўйлардаги “бирров” хизмати нархи нимага асосланиб белгиланиши ҳақида сўзлаб берди.
— Тошкентдаги тўйларда хизмат қилишимиз нархи 5 минг доллар этиб белгиланган. Ҳозир сизга ҳаммасини нолдан исботи билан айтиб бераман. Битта “Етмасмиди?”, деган қўшиғим бор. Шунинг аранжировкасини турклар қилиб берган. Бу қўшиқ жуда катта пулга тушган. Қўшиқнинг ўзига жуда кўп пул кетган. Клипига Йигитали Мамажонов ва Айсанем Юсупова тушиб берган. Улар ҳам бепул ишламайди. 11 та созандам бор, ўзим билан 12 кишимиз. 5 минг долларнинг ичида шунча одамнинг ризқи бор. Кейин мен жонли айтаман, Тошкентдаги тўйларда жонли куйлайдиган санъаткорлар бармоқ билан санарли даражада кам.
Лекин бир нарсани айтиб ўтишим керак. Биз ҳаммага бунақа нарх қўймаймиз. Одамлар телефон қиладида “Анувни анақасимисан?”, дейди ёрдамчимга. Кимни анақаси? Кимни нимаси? Ҳеч бўлмаса “Анувни администраторимисан ёки Жалолиддиннинг анақасимисан?”, деса ҳам сал тушунса бўлади. Бунақа муомала қилган одамга администратор ҳам “Ҳа, ўшани анақасиман”, деб жавоб беради ва 5 ёки 6 минг доллар нарх айтади. Энди нархни ўзининг муомаласига яраша айтади. Лекин ўзи аслида хизмат ҳақимиз 5 минг доллар эмас. Масалан, Тошкентда бир кунда 2-3 та тўй бўлиб қолса, жуда арзон нархга кириб кетамиз.
Жалолиддин Аҳмадалиев нима сабабдан Тошкентга кўчиб келиб, шу ерда ижод қилмаслиги ҳақида гапирди.
— Тошкентда уйим йўқ. Тошкентга кўчиб келиш ниятим ҳам йўқ, чунки мен ота-онамни ташлаб кета олмайман. Ота-онам эса Тошкентда яшагиси келмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар