date

Жалолиддин Аҳмадалиев саҳнадаги кийими ҳақида очиқ гапирди (видео)

Жалолиддин Аҳмадалиев саҳнадаги кийими ҳақида очиқ гапирди (видео)

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерт давомида ўзининг саҳнадаги кийиниш услуби ҳақидаги фикрини билдирди. У саҳна маданиятига амал қилмаган деган гапларни рад этди ва ўзига қулай бўлган кийимни танлаганини таъкидлади.

“'Саҳна маданиятига амал қилмаган' деманглар. Мен ўзимга қулай бўлган кийимни кийдим. Кимга нима қулай бўлса, шуни кийиши керак деб ўйлайман. Ҳозир шу оддий кийимда чиққанимнинг 'жабрини' ҳам кўрдим — киришда хавфсизлик ходимлари мени ичкарига киргизишмади,” деди у.

Хонанданинг айтишича, қўриқлаш ходимлари тартиб-қоидага амал қилган ҳолда меҳмонлар рўйхатини текширган ва шу сабабли бироз ноқулай вазият юзага келган. “Фамилянгиз рўйхатда борми, деб сўрашди. Мен ҳам ҳазил аралаш 'ҳа бор, Аҳмадалиевни қидиринг' дедим,” дея қўшимча қилди у.

Жалолиддин Аҳмадалиевнинг фикрича, санъаткор фақат ёрқин, безакли кийимда эмас, оддий либосда ҳам санъаткор ҳисобланади. “Асосийси — қулайлик. Санъаткорлик кийим билан эмас,” деди у.

Унинг бу сўзлари залда йиғилган мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди ва қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Жалолиддин Аҳмадалиев саҳнадаги кийими ҳақида очиқ гапирди (видео)