21:10 / 01.11.2016
11 076

Шерали Жўраев «Тошкентнинг донгдор бойларидан бирининг тўйида.» (Суҳбат)

Шерали Жўраев «Тошкентнинг донгдор бойларидан бирининг тўйида.» (Суҳбат)

Шерали Жўраев билан суҳбат: “Ўзбегим” ашуласининг яратилиш тарихи…

– Шерали ака, кӯпчилик мухлисларимизга ҳам қизиқ бӯлса керак. Келинг, ӯша машҳур “Ӯзбегим” қӯшиғини тарихи ҳақида гапириб беринг.
“- Бу қӯшиқ яралганига, роппа-роса 30 йил бӯлди. Ӯшанда мен талаба эдим. Андижондан келиб, санъатни ӯрганамиз деб, тер тӯкиб юрган кезларим эди. 3-4 сӯм топиш илинжида тӯйларга чиқардим. Албатта, ӯша пайтнинг машҳур “отарчи”лари билан бирга. Бир куни Тошкентнинг донгдор бойваччаларидан бирининг тӯйига борадиган бӯлдик. Кийимим ӯша-ӯша, бойваччами, камбағални тӯйими, бир хил кийиниб бораман. Чунки, бошқа кийимимни ӯзи йӯқ эди-да.
Хуллас, тӯйга бордим. Тӯй авжида, таниқли шоир Эркин Воҳидовга табрик учун сӯз беришди. Эркин ака табриклаб бӯлгач, чӯнтагидан бир варақ қоғоз чиқардилар-да, ӯзларини янги ёзган шеърларини ӯқий бошладилар.
Шоир шеър ӯқирди, юрагим эса уни куйга солиб қӯшиқ қиларди, гӯё.
Айниқса, шеърдаги “ҚАЙГА БОРМАЙ БОШДА ДӮППИМ… ” деган сатрлари юрак юрагимга кириб борди.
Бироздан сӯнг, Эркин акани олдиларига бордим.
– Ассалому алайкум, Эркин ака! Шу шеърингизни кӯчириб олсам майлими?
– Бемалол ука, кӯчирақолинг.
Мен санъаткорлардан қалам топдиму, қоғоз тополмадим. Шу пайт хаёлимга келган фикрдан ӯзим ҳам қувониб кетдим. Қӯлимдаги ручка билан Эркин акани олдиларига чопдим.
– Беринг, кӯчириб оламан.
Эркин ака, шеър ёзилган қоғозни бераяптилару, бироқ ҳайрон. Қӯлимда қоғозим йӯқлиги, у кишини таажубга солди, шекилли.
Мен эса оппоқ кӯйлагимнинг этагини шимимдан тортиб чиқардим-у, кӯйлак этагига шеърни кӯчира бошладим. Эркин аканинг таажжублари янаям ошиб борар, мен эса тезроқ шеърни кӯчириб олишга ошиқардим. Йигирма дақиқалардан сӯнг, “ӮЗБЕГИМ” шеъри мени оппоқ кӯйлагимга битилди.
Эркин акамга раҳмат айтдим-у, ётоқхонамга қараб чопдим. Ӯша куни эрталабгача мижжа қоқмай, шеърни куйга солиб, хиргойи қилиб чиқдим.

Орадан бир ойча вақт ӯтиб, қӯшиқ тайёр бӯлди”.
Шерали аканинг суҳбати мени ӯзига ром этиб қӯйгандай эди, назаримда. Худдики, ӯша тӯйда мен ҳам борман, ҳофиз билан эрталабгача, куйни бирга басталагандайман.
Бошқа савол бериб, ҳофизни чалғитишни истамадим.
– Шерали ака, келинг шу қӯшиғингизни жонли айтиб беринг!
– Хӯп бӯлади.
Студия деворларида Шерали ҳофизнинг ӯктам овози жаранг сочди. Торгина студия титраб кетгандай бӯлди, гӯё!
Кӯзларимни юмиб, қӯшиққа жӯр бӯлардим, ӯзбек санъатининг ШОҲ ҚӮШИҒИГА!

(Суҳбат 2001 йили ӯтказилган.)
ӮЛМАСБЕК САМАРҚАНДИЙ

Манба: Дийдоразиз.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шерали Жўраев «Тошкентнинг донгдор бойларидан бирининг тўйида.» (Суҳбат)