Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида кино соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома тасдиқланди.
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида биргаликда кино ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома тасдиқланди.
Шартнома 2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Маданият вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар