
Актриса Ситора Фармонова айни вақтда турмуш ўртоғи билан чет элда дам олмоқда ва оилавий суратларини ижтимоий тармоқларда бўлишмоқда.
Санъаткор бир неча вақтдан бери Ўзбекистон ташқарисида яшаб келмоқда. У аввалроқ турмуш ўртоғи Дубайда истиқомат қилишини айтган эди.
Ҳозирда жуфтлик иссиқ ўлкалардан бирида дам олмоқда. Фармонова бу дам олиш жараёнидан турли суратларни мунтазам эълон қилиб бормоқда.
Жумладан, 16-феврал куни у жойлаган storyлардан бирида хонандалар Шоҳруххон ва Дилноз ижросидаги “Нима бўпти” таронаси илова қилинган.
Расмда қўшиқнинг “Ким нима дейиши муҳиммас, биз бирга бўлсак бас” деган сатрлари янграйди. Ушбу қўшиқ бошқа storyларда ҳам ишлатилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар