
Ўзбек эстрадасининг машҳур хонандаси Райҳон мухлисларини яна бир бор ҳайратда қолдирди! У сўнгги пайтларда ўз имижига жиддий ўзгартиш киритиб, соч турмагини жингалак кўринишга келтирди. Бу эса кўпчиликнинг эътиборини тортди ва ҳатто мухлислар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Райҳон янги кўриниши билан ҳайратда қолдирди
Январ ойи охирларида хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини кузатган мухлислар, унинг ташқи кўринишидаги ўзгаришларни дарҳол пайқашди. Кўпчилик бу ўзгаришни хонанданинг 2000-йиллардаги услубига қайтиш сифатида қабул қилди.
Жумладан, у сўнгги видеоларида қўнғир жингалак сочлари билан кўриниш берди. Бу эса мухлисларга унинг илк ижодий фаолиятини эслатиб юборди. Қизиқарлиси, Райҳон ўз имижи устида айнан қайси мутахассис ишлаганини ошкор қилмади.
Дубайдаги ҳордиқ ва мухлисларга мурожаат
Хонанда ҳозирда оиласи билан Дубайда дам олмоқда. Унинг сўзларига кўра, февраль ойи – иссиқ ўлкаларда ҳордиқ чиқариш учун энг мақбул мавсумлардан бири. Шунингдек, у яқинда янги ижодий янгиликлар билан мухлисларини қувонтиришини ҳам маълум қилди.
Сизга Райҳоннинг янги имижи ёқдими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар