14:05 / 19.02.2025
5 561

Озод Хуррамов Туркиядан нима бўлганини айтди

Озод Хуррамов Туркиядан нима бўлганини айтди
Блогер Озод Хуррамов номаълум шахс томонидан Туркияда руҳий босимга учраётгани сабабли жонига қасд қилишга уринганини маълум қилди. У бу ҳақда Instagram саҳифасида видеомурожаат эълон қилди.

У Шавкат Мирзиёев, Саида Мирзиёева, прокуратура ҳамда Ўзбекистондаги Туркия консуллигига мурожаат қилиб, ҳолатга эътибор қаратишларини сўради. Унинг сўзларига кўра, турк фуқароси бўлмаган бир шахс унга сўнгги 1,5 йил давомида босим ўтказиб келмоқда.

Блогер тафсилотлар ва шахсларнинг исмини ошкор қилмаган, бироқ руҳий ҳолатидан хавотирда эканини таъкидлаган. У икки марта ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилганини ва бу ҳолат яна такрорланишидан қўрқаётганини билдирган.

"Сўнгги 1,5 йил ичида мен жуда катта босим остида яшаяпман. Менга жуда қаттиқ руҳий таъсир ўтказилмоқда. Бор-йўғи 23 ёшдаман, лекин икки марта ўз жонимга қасд қилишга уриндим. Бу ҳолат яна такрорланишини истамайман! Ҳали ёшман ва яшашни хоҳлайман. Онам, укам ва синглим бор. Мендан хабар олинг, илтимос, ёрдам беринг!", — деб ёзди у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият