
“Уммон” гуруҳининг собиқ вакили, хонанда Зоҳид, жамоа билан ўтган йилларни соғинаётганини маълум қилди. У ижтимоий тармоқлардаги сторисларига 2011-йилдан буён саҳналарда бўлган гуруҳ видеоларини жойлаб, вақт қандай тез ўтаётганини эслатиб ўтди.
Сўнгги бир йил ичида Зоҳид кўп бора ностальгик кайфиятга берилмоқда. Унинг охирги ижод маҳсули — “Дил” қўшиғи ҳам “Уммон” услубида куйланган бўлиб, мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди.
Хонанда дўсти Жасур вафот этгандан сўнг “Уммон” гуруҳининг қайта тикланмаслигини таъкидлаган эди. Бироқ гуруҳнинг бошқа аъзоси Шоҳруҳ жамоани яна жонлантириш истагида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар