Айни кунларда “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг навбатдаги яккахон концерт дастури бўлиб ўтмоқда.
Хонанданинг концертини томоша қилиш ва уни қутлаш мақсадида кўплаб мухлислари қатори шоу-бизнеснинг таниқли вакиллари ҳам ташриф буюрмоқда. “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев ҳам ҳамкасбининг концертига ташриф буюриб, Раҳматуллаевнинг онасига гул тақдим этди.
Айни ҳолат тасвирланган суратни Убайдуллаев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштираркан, марҳум онасини хотирлади, ўз концертида онасига гул тақдим этиш насиб этмаганини айтди.
“Онам оламдан ўтиб кетганларига қарийб 23 йил бўлди. Яратган раҳматига олган бўлсин. Ўзим концерт берганимда, онам ёнимда бўлсалар, гул берсам, деган армоним бор эди. Бугун дўстим Улуғбек Раҳматуллаев менга бу имкониятни берди. Дўстимнинг онасига гул бердим ва бу орзум ушалди. Дўстимнинг онаси менинг ҳам онам эмасми...”, деб ёзади Достон Убайдуллаев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди