date
views 201

Райҳоннинг “Яхшимасми” қўшиғида муаллиф ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланди

Райҳоннинг “Яхшимасми” қўшиғида муаллиф ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланди
Райҳоннинг “Яхшимасми” қўшиғида шеър муаллифининг рухсатисиз фойдаланилгани аниқланди, деб Интеллектуал мулк департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Абдуссамий тахаллуси билан танилган шоир Шоҳрух Абдувоҳидов “Яхшимасми” ва “Эртага борамизми” номли шеърларининг рухсатсиз ижро этилгани юзасидан Адлия вазирлигига мурожаат йўллаган.

Текширув жараёнида Райҳон Ғаниева ижро этган “Яхшимасми” ҳамда “Саҳар” гуруҳи солисти Анвар Жўраев ижросидаги “Эртага борамизми” қўшиқларидаги шеърлар бастакор Шаҳбоз Носиржонов томонидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланилгани тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси асосида баённома расмийлаштирилиб, судга юборилди.

Яшнабод туман суди қарорига асосан ҳуқуқбузарга 2 баробар БҲМ — 750 000 сўм миқдорида жарима тайинланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳоннинг “Яхшимасми” қўшиғида муаллиф ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланди