
Хиванинг тарихий Ичанқалъа мажмуасида ЮНEСКО ва АЙСEСКО халқаро ташкилотлари кўмагида бўлиб ўтган IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали ғолиблари аниқланди. Анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур йирик маданий тадбирга жаҳоннинг турли давлатларидан кўплаб бахши-ижрочилар ташриф буюришди.

Фестиваль якунига кўра, ғолиблар қуйидагича эълон қилинди:
3-ўрин соҳиблари:
- Мўғулистондан ташриф буюрган бахши Икхагвасурен Лкхамрагча;
- Россия вакили Аксиния Степанова;
- Ўзбекистонлик иқтидорли бахши Зиёдилло Аҳмедов.

Зиёдилло Аҳмедов (Ўзбекистон)
2-ўринни эгаллаганлар:
- Ўзбекистондан Усмонжон Абдуллаев;
- Қозоғистонлик бахши-ижрочи Кенсулу Турикпен.

Усмонжон Абдуллаев (Ўзбекистон)
1-ўрин соҳиблари сифатида эса:
- Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган бахши Муяссар Жуматова;
- Туркманистон миллий бахшилар гуруҳи юқори баҳоланди.

Муяссар Жуматова (Ўзбекистон)
Фестивалнинг энг юқори мукофоти — Гран-при эса Озарбайжоннинг «Ошиқлар» гуруҳига топширилди. Ушбу ижодий жамоа тадбир иштирокчилари ва ҳакамлар ҳайъати эътирофига сазовор бўлди.

«Ошиқлар» гуруҳи (Озарбайжон)
Маълумот учун, мазкур фестивал Ўзбекистон маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутади ва миллий бахшичилик санъати ривожи учун муҳим аҳамият касб этади. Тадбирда иштирок этган ижрочилар ўз ижодлари орқали халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий мулоқотни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқдалар.
Халқаро ФестивальБахшичилик СанъатиХива шаҳриЎзбекистон МаданиятиГран-при ҒолиблариМаданий Тадбир Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар