date
views 57

Венеция биенналесида Ўзбекистон миллий павильонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Венеция биенналесида Ўзбекистон миллий павильонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бугун Ўзбекистон миллий павильонининг расмий очилиши ва қабул маросими бўлиб ўтди.


Павильон мавзуси ўзида муҳандислик фанлари, шаҳаршунослик, биология ва сунъий интеллектни бирлаштирган ва «Intelлигенс. Табиий. Сунъий. Коллектив» дея номланган биеннале мавзусига тўла мос келади.

"Биз ноёб «Қуёш» объектининг ролини қайта кўриб чиқишни таклиф қиламиз. Уни нафақат сақлаб қолиш, балки глобал ва илмий мунозараларга киритишни истаймиз.

Бу Венеция биенналесидаги бешинчи экспозициямиз. Ҳар сафар биз она юртимизнинг кўз илғамас қадриятларини, тарихга эҳтиром, илм-фанга бўлган муҳаббатини кўрсатиб, жаҳон ҳамжамиятини ҳайратга солишда давом этамиз.

Ушбу лойиҳага ўз куч-ғайрати, ижоди ва жонажон Ўзбекистонимизга бўлган муҳаббатини бахш этган жамоага миннатдорчилик билдираман. Сизлар туфайли павилонимиз ҳар доим катта қизиқиш уйғотади ва кўплаб меҳмонларни жалб қилади.

Демак, дунё Ўзбекистон сари тобора яқинлашмоқда, уни кашф қилмоқда", деб ёзади Саида Мирзиёева.

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Венеция биенналесида Ўзбекистон миллий павильонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди