date
views 119

Сардор Мамадалиев шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди

Сардор Мамадалиев шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди
Адлия вазирлиги томонидан фарғоналик шоир Илҳомжон Комиловга тегишли «Севилмаган ёр керак менга» номли шеър хонанда Сардор Мамадалиев томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-прим 1-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 177-прим 1-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (750 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.

Адлия вазирлиги муаллифлик ҳуқуқи бузилган ижодкорлар 1008 ишонч телефони орқали хабар беришлари ёки [email protected] электрон почта манзили орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сардор Мамадалиев шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди