
Россиялик машҳур хонанда Филипп Киркоров Санкт-Петербургдаги чиқиши вақтида олган ёнғин жароҳати ортидан юзага келган асоратлар сабаб Москвадаги касалхонага ётқизилди, деб upl.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, жароҳат туфайли соғлиғида жиддий муаммолар пайдо бўлган. Қўлдаги жароҳатни тиклаш жараёни секинлашиб, бу ҳолат сахар диабети билан боғлиқ бўлган.
Шифокорлар Киркоровда бурсит — буғимлардаги яллиғланиш аниқлашган. У кундалик муолажа ва бандажлар орқали даволанмоқда. Врачлар унинг аҳволи барқарорлашиши учун учишни тақиқлашган.
Артистнинг вакиллари унинг икки ҳафтадан бери шифокорлар назоратида эканини маълум қилишди. Соғлиги узлуксиз кузатувни талаб этади.
Айни пайтда, интернетда тарқалган “имплант портлаган” деган миш-мишлар рад этилди. Пластик жарроҳ Тимур Ҳайдаров бу маълумотни инкор этди ва барча муаммолар фақат жароҳат билан боғлиқ эканини тасдиқлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар