date
views 356

Фаррух Зокировга Россиянинг юксак ордени топширилди

Фаррух Зокировга Россиянинг юксак ордени топширилди
Тошкентдаги “Ўзбекистон” форумлар саройида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича комиссиянинг маданиятга оид бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон халқ артисти, машҳур санъаткор Фаррух Зокиров Россия Федерациясининг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Маълумот учун, бундан аввал Россия президенти Владимир Путин Фаррух Зокиров ҳамда Севара Назархонни айнан шу мукофот билан эътироф этган эди. Бу мукофот санъаткорнинг икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашдаги ҳиссасини қадрлаш сифатида кўрилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фаррух Зокировга Россиянинг юксак ордени топширилди