date

Женнифер Лопес Истанбулда мухлислар билан яқин учрашув ўтказади

Женнифер Лопес Истанбулда мухлислар билан яқин учрашув ўтказади
Жаҳон саҳналарининг ёрқин юлдузи, машҳур қўшиқчи ва актриса Женнифер Лопес 5 август куни Туркиянинг гўзал шаҳри Истанбулда мухлислари билан юзма-юз учрашади. Бу учрашув унинг “Up All Night: Live in 2025” туркумидаги жаҳон гастроллари доирасида бўлиб ўтади.

Истанбул фестивали доирасида бўлиб ўтадиган ушбу катта концертга TemaCC компанияси ташаббускорлик қилмоқда. Лопеснинг бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлислари борлиги инобатга олинса, бу тадбир Истанбулликлар учун унутилмас воқеа бўлиши кутилмоқда.

50 нафар мухлисга беназир имконият
Ташкилотчилар томонидан маълум қилинишича, “Meet & Greet” чипта тўплами эгаларини ҳайратга солувчи сюрприз кутмоқда. Мазкур махсус чиптага эга бўлган 50 нафар мухлис Женнифер Лопес билан шахсан учрашиш, суҳбатлашиш ва унга саволлар бериш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, улар юлдуз билан биргаликда эсдалик учун суратга тушиш имкониятини ҳам қўлга киритадилар.

Бу имконият нафақат турк мухлислари, балки яқин мамлакатлардан келадиган санъат шоввозлари учун ҳам ғоят муҳим. Агар сиз ҳам Женнифер Лопесни яқиндан кўришни орзу қилган бўлсангиз, ушбу концерт — орзуингизни рўёбга чиқарадиган имконият!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Женнифер Лопес Истанбулда мухлислар билан яқин учрашув ўтказади