22:05 / 03.12.2016
13 242

Фарруҳ Комилов: Қизимни жуда кам кўраман. Махсус интервью

Фарруҳ Комилов: Қизимни жуда кам кўраман. Махсус интервью

Хонанда Фарруҳ Комилов ҳозирда телеканалларда анча камнамо бўлиб қолди. Шунга қарамай у ижод қилишдан тўхтагани йўқ.
Унинг Protoday нашрига берган интервьюсидан баҳраманд бўлинг.

- Ассалом алайкум, Фарруҳ ака, қўшиқларингиз орасида анча танаффус бўляпти. Хозир санъатдан ташқари бошқа ишлар билан бандмисиз ёки ҳар бир қўшиқ ва клип устида кўп вақт ишлайсизми?

Жавоб: Ассалом алайкум. Танаффусга келсак, ҳозир яхши ғоя чиқиши қийин бўляпти. Шу сабабдан қўшиқларимиз секин чиқяпти. Лекин бу ижодий танаффус эмас. Албатта, санъатдан ташқари ишларим ҳам бор, аммо бу санъатга ҳалал бермайди.

- Санъат соҳасига анча ёш кириб келдингиз, фаолиятингиз давомида санъат сизга нималарни ўргатди?

Жавоб: Жуда кўп нарсаларни ўргатди. Фақатгина санъат соҳасида эмас, ҳаётда ҳам. Умуман олганда, инсон улғайган сари кўп нарсани ўрганиб бораверар экан.

- Санъатдаги илк устозингиз отангиз бўлсалар керак. Бугунги ёш, устоз кўрмай санъатга кириб келаётган ижодкорлар ҳақида фикрингиз қандай?

Жавоб: Ҳа устозим дадам бўлганлар. Ҳозирги ёш санъаткорларга эса муносабатим яхши. Уларга фақат омад тилайман. Уларда бизга қараганда иштиёқ, қизиқиш кучлироқ, деб ўйлайман.

- Санъат оламида дўстларингиз борми?

Жавоб: Санъат оламидаги барча тенгдошларимни дўстларим деб ҳисоблайман. Катта санъаткорлар эса устозларим.

- Ёзда инстаграмдаги саҳифангизга кимдир кириб танишларингизга номаъқул гаплар йўллаётгани ҳақида хабар бергандингиз. Бу вазият баъзи яқинларингиз билан можароларга сабаб бўлмадими?

Жавоб: Ҳа, инстаграмдаги саҳифамни ўғирлашган эди. Профилимдан дўстларимга кўп ёмон гапларни ёзишди, лекин ҳамма яқинларимнинг бу гапларни мен ёзмаётганимдан хабарлари бор эди. Шунинг учун можаролар бўлмади, лекин саҳифамни қайтариб ололмадим. Профилимни ўғирлашди, деб хабар берганимда кўпчилик буни пиар деб ўйлади, гапимга ишонишмади. Лекин мен бундай рекламаларни ёмон кўраман.

- Санъаткор доимо элнинг эътиборида бўлади. Шундай экан, турли миш-мишлар тарқалиши ҳам табиий ҳол. Ўзингиз ҳақдаги миш-мишларни қандай қабул қиласиз?

Жавоб: Миш-мишларга кўп аҳамият бермайман.

- Сиз ҳақингизда тарқалган энг аҳмоқона миш-миш?

Жавоб: Ўзим ҳақимда ёмон миш-мишларни эшитмаганман. 2010 йилда тўйим бўлганди, ярим йиллардан сўнг қулоғимга Фарруҳ Комилов ажрашибди деган гаплар чалина бошлади. Бундай хабарни қаердан олишган ҳайронман.

- Инстаграмдаги саҳифангизда қизингизнинг расмларини ҳам жойлаштириб турасиз. Суратларга қараганда қизингизга жуда меҳрибонсиз. Ҳаётдачи? Фарруҳ Комилов қизи учун қандай ота?

Жавоб: Қизи учун жуда кам кўринадиган ота. Қизимни жуда кам кўраман. Ҳамма нарсага вақт топса бўлади, дейишадику лекин вақт масаласида жуда қийналаман. Бу хатоимни тан оламан. Лекин қизимни жуда қаттиқ яхши кўраман!!!

- 2016 йилда ҳаётингизда содир бўлган энг қувончли воқеа?

Жавоб: Айнан бир воқеани айтолмайман. 2016 йилда анча йиллардан бери ўйлаб юрган ишларимни амалга оширдим. Шуниси мен учун қувончли.

- Келгуси йилда ижодингизда қандай янгиликлар бўлиши кутилмоқда? Концерт бериш ниятингиз борми?

Жавоб:
Келгуси йилда ижодимда кўп ўзгаришлар бўлади. Лекин концерт беришга шошмаяпман. Чунки концерт бериш учун бунга лойиқ бўлиш керак. Ҳар нарсанинг ўз вақти бор, дегандек, ҳали вақти келади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фарруҳ Комилов: Қизимни жуда кам кўраман. Махсус интервью