
Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати Гюнай Эфендиева Тошкентда “Ўзбекистон маданияти элчиси” унвони ва медали билан тақдирланди, деб Nova24 хабар берди.
Тантанали равишда мукофотни Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков шахсан топширди. Унинг таъкидлашича, давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, мамлакатда миллий маданиятни ривожлантириш ва тарғиб қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор бериляпти.
Шу муносабат билан Озодбек Назарбеков Гюнай Эфендиеванинг Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий меросини жаҳон саҳнасида тарғиб қилишдаги ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Ўз навбатида, депутат кўрсатилган ишонч ва юксак баҳо учун миннатдорлик билдириб, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш унинг учун доимо муҳим вазифа бўлиб келганини қайд этди.
Гюнай Эфендиева келгусида ҳам икки давлат ўртасидаги гуманитар ва маданий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди. Учрашув доирасида томонлар маданият соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди ва дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларга тайёргарликка алоҳида эътибор қаратилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар