date

10 йилдан сўнг: «Финес ва Ферб» янги мавсум билан қайтмоқда

10 йилдан сўнг: «Финес ва Ферб» янги мавсум билан қайтмоқда

АҚШнинг машҳур мультсериали — «Финес ва Ферб» 2026 йили янги мавсум билан томошабинлар қаршисига чиқади. Бу ҳақда Peopletalk нашри маълум қилди.

Мультфильм яратувчилари маълум қилишича, севимли қаҳрамонларимиз – ихтирочи ака-ука Финес ва Ферб яна 104 кунлик ёз таътилида ажойиб ва кулгили воқеаларга бош қўшишади. Уларга албатта доимгидек дўстлари ҳамроҳ бўлади. Катта опалари Кэндис эса уларни фош этиш ҳаракатларидан тўхтамайди.

Уй ҳайвони – сирли агент утконос Перри эса яна дунё хавфсизлигини таъминлаш йўлида доктор Фуфелшмертцнинг маккор режаларини барбод қилишда давом этади.

Янги мавсум расман 2026 йилда Disney+ стриминг платформасида намойиш этилади. Шунингдек, сериал муаллифлари «Cartoonified with Phineas and Ferb» деб номланган янги видеолойиҳа устида ҳам иш олиб бормоқда. Унда турли юлдузлар мультфильм услубидаги суҳбат форматларида иштирок этадилар. Илк меҳмон — актриса Кайли Кэнтралл бўлди.

Мультсерия ҳақида қисқача

Эслатиб ўтамиз, «Финес ва Ферб» мультсериали 2007 йилдан 2015 йилгача эфирда бўлган ва 140 қисмдан иборат. У «Эмми» мукофотига сазовор бўлган ва йиллар мобайнида болалар ҳамда катталарнинг севимли лойиҳасига айланган. Шунингдек, сериал асосида бир нечта спин-оффлар ва тўлиқ метражли фильмлар ҳам яратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 10 йилдан сўнг: «Финес ва Ферб» янги мавсум билан қайтмоқда