date

Ҳинд тўйлари – энди "сохта" байрам

Ҳинд тўйлари – энди "сохта" байрам
Ҳиндистонда анъанавий тўй маросимларига тақлид қилинадиган янги тренд – “сохта тўй”лар кенг оммалашмоқда. Бу маросимларда ҳақиқий куёв-келин бўлмайди, бироқ тўйга хос атмосфера – миллий либослар, рақслар, ҳиндча мусиқалар ва миллий таомлар билан безатилган зиёфат кечаси ташкил этилади.

Бундай тадбирлар Деҳли, Мумбай, Бангалор каби йирик шаҳарларда ўтказилмоқда ва асосан ёшлар орасида машҳурликка эришмоқда. Чипта нархи жойига қараб 1 500 рупиядан 15 000(тахминан 210 минг сўмдан 2,1 миллион сўмгача) рупиягача боради. Ташкилотчилар бундай байрамлар орқали одамларга тўй тантанаси ҳиссиётини ҳеч қандай расмиятчилик, маросим ва босимсиз тақдим этмоқчи.

Тадбирлар меҳмонхоналар, клуб ва агентликлар томонидан уюштирилмоқда. Баъзилар бу орқали илгари харид қилинган қимматбаҳо миллий кийимларни яна кийиш имконияти борлигини, айримлар эса бу байрамларда оила босими йўқлигини афзаллик сифатида кўрсатмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, бу тренд вақтинчалик бўлиши мумкин, аммо Ҳиндистоннинг 130 миллиард долларлик тўй саноати учун янги бозор сегментига айланиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳинд тўйлари – энди "сохта" байрам