Ҳиндистон — кинога меҳр қўйганлар учун гўёки сеҳрли олам. Айниқса, “Болливуд” киноинустрияси кўплаб юлдузларни бутун дунёга танитди. Ўзбекистон томошабинлари учун ҳам ҳинд фильмлари йиллар давомида севимли кўнгилочар восита бўлиб келмоқда. Қуйида энг машҳур ҳинд актёр ва актрисаларнинг ҳаёти, фаолияти ва уларни машҳурликка олиб келган роллари ҳақида қисқача таништирамиз.
1. Shah Rukh Khan
Shah Rukh Khan — нафақат Ҳиндистон, балки бутун Осиёда миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган актёр. У 1990 йилларда “Dilwale Dulhania Le Jayenge” (“Севги йўлида”) фильми билан машҳур бўлди. Ҳозирда у нафақат актёр, балки продюсер ва муваффақиятли бизнесмен сифатида ҳам танилган. Унинг фильмлари ўзбек томошабинлари орасида ҳам катта шуҳрат қозонган.

2. Amitabh Bachchan
Amitabh Bachchan 1970 йилларда Болливудни ларзага солган актёр сифатида тарихга кирди. “Sholay”, “Zanjeer” каби фильмлардаги роллари уни халқ қаҳрамонига айлантирди. Бугунги кунда у ҳали ҳам фаол, ижтимоий тармоқларда фаол ва ёш авлодга мотивация манбаи.

3. Salman Khan
Salman Khan— актёрлик билан бирга кўплаб ижтимоий лойиҳаларда ҳам иштирок этади. Унинг “Bajrangi Bhaijaan” фильми кўпчиликнинг қалбини ром қилган. У Ҳиндистоннинг энг бой актёрларидан бири саналади ва ўзининг “Being Human” жамғармаси орқали хайрия ишлари билан машҳур.

4. Aamir Khan
Aamir Khan ҳар бир фильмини чуқур тайёргарлик билан суратга олади. “3 Idiots”, “Dangal”, “PK” каби фильмлар орқали у томошабинлар онгига таъсир қилди. У актёрликдан ташқари режиссёрлик ва продюсерлик билан ҳам шуғулланади.

5. Deepika Padukone
Deepika Padukone — Ҳиндистоннинг энг гўзал ва истеъдодли актрисаларидан бири. У “Padmaavat”, “Chennai Express”, “Piku” каби фильмларда бош ролларни ижро этган. Deepika жиддий мавзуларни кўтарувчи фильмлар танлаши билан ажралиб туради.

6. Priyanka Chopra
Priyanka Chopra фақат Болливудда эмас, балки Голливудда ҳам муваффақиятга эришган. У “Quantico” сериали орқали халқаро машҳурликка эришди. Шунингдек, у Miss World 2000 ғолиби бўлган. Бугунги кунда у актрисаликдан ташқари, продюсерлик, қўшиқчилик ва хайрия ишлари билан ҳам шуғулланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар