Голливуд юлдузи Бред Питт Лос-Анжелесдаги машҳур ва бадавлатлар яшайдиган Outpost Estates ҳудудидан янги ҳашаматли уй харид қилди. Қизиғи шундаки, бу уй рок гуруҳ “The Killers” асосчиларидан бири, гитарачи Дейв Кюонинг мулки эди.
Уйнинг умумий майдони 779 квадрат метр бўлиб, у испан услубида замонавий тарзда таъмирланган. Ичкарисида 6 та ётоқхона, кенг яшаш хоналари, ошхона ва балконлар бор. Деразалардан океанга қараган гўзал манзара кўриниб туради.
Ташқарида эса шахсий ҳовли, ҳовуз, барбекю зонаси ва ҳатто кичик боғ ҳам мавжуд. Тўғриси, бу жой чинакам юлдузлар ҳаётига мос!
Дейв Кюо ва унинг рафиқаси, дизайнер Эмили Кюо бу уйни 2021 йилда 9,6 миллион долларга сотиб олишган эди. 2024 йилнинг июн ойида эса уни деярли 14 миллион долларга сотувга қўйишган. Бироқ Питт келишилган нархни 12 миллион долларга тушириб, келишувни якунлаган.
Айтишларича, яқинда Бред Питтнинг аввалги, 5,5 миллион долларлик уйи ўғрилар томонидан таланган. Ўша вақтда актёр “Формула-1” фильми учун халқаро промо-турда бўлиб, АҚШдан ташқарида юрган.
Манба: Pravilamag
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!