
Telegram асосчиси Павел Дуровнинг фарзандларига она деб тахмин қилинаётган Ирина Болгар у билан бўлган муносабатлар ҳақида янги тафсилотларни ошкор қилди. Унинг сўзларига кўра, улар тўрт йил давомида бирга яшаб, деярли оилавий ҳаёт кечирган. Аммо Дуров муносабатларни расмийлаштиришдан бош тортган, деб ёзмоқда Peopletalk.
Болгарнинг айтишича, Дуров бунга сабаб сифатида ажрашиш ҳолатида мулкни бўлиш хавфини кўрган. Шу билан бирга, у айрим давлатларда фуқаролик никоҳ мулкий ҳуқуқлар бўйича расмий никоҳга яқин туришини ҳисобга олмаганини таъкидлади.
Аввалроқ Павел Дуров турли аёллардан 100 дан ортиқ фарзанди борлигини, уларнинг барчаси сунъий йўл билан туғилганини айтган эди. Шунингдек, Ирина Болгар бизнесменнинг ҳозирда ҳомиладор деб тахмин қилинаётган Диана Баго билан таниш эканлиги ҳам маълум бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!